Энергетика вазирлиги биносида электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси ўрнатилди

16:06 30 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
758 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан Вазирлик биносида қуввати 120 кВт бўлган электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси ўрнатилди.

Ушбу зарядлаш қурилмасида бир вақтнинг ўзида 2 та электромобилни 50-80% зарядлаш учун 25-30 дақиқа сарфланади. Бу эса, оддий зарядлаш станциялардан 20 баробар тезкордир.

Аҳамиятлиси, ушбу зарядлаш станцияси Энергетика вазирлиги биносининг том қисмида ишга туширилган қуёш фотоэлектр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер