Эндиликда ташқи рекламалардан ҳоли ҳудудни шаҳар аҳолисининг ўзи танлайди

17:05 02 Январь 2024 Жамият
267 0

Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан ҳоли бўлиши кераклигини аниқлашда, Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин. Амалдаги қонунга кўра, маданий мерос объектлари ва давлат идоралари биноларига ташқи рекламани жойлаштирилиши тақиқланади, аммо ушбу рўйхат халқ фикрини инобатга олган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Рақамли ривожланиш департаментининг “Ташқи реклама” лойиҳаси бўлими томонидан порталда ҳамда “Халқ назорати” иловасида Тошкентнинг ташқи рекламадан ҳоли ҳудудларини кенгайтириш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер