Энди оқова сув ҳам беҳуда кетмайди
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 37 млрд. сўмлик лойиҳа асосида оқова сувни тозалаш иншооти барпо этилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишлари якунланаётган лойиҳага кўра, тумандаги оқова сувлар ушбу иншоотда тўпланиб, 4 босқичда қайта ишланади.

— Бунда кимёвий ва техник омиллар орқали оқова сувдан оқин сув ажратиб олинади, — дейди «Андижон сув таъминоти» МЧЖ Қўрғонтепа туман филиали раҳбари Қобилжон Қўчқоров. — Оқин сув қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда ишлатилса, ундан ажраб чиққан чиқинди минераллаштирилган ҳолда фермер хўжаликларига экинлар учун озуқа тариқасида етказиб берилади.
Янги иншоот 3 минг куб ҳажмдаги оқова сувни қабул қилиб, уни қайта ишлаш орқали яна фаолиятга йўналтиради. Лойиҳага мувофиқ бу ерда 30 та иш ўрни яратилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг