Энди ҳайдовчиларга айрим ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этгани учун огоҳлантириш берилади

19:09 16 Май 2025 Жамият
304 0

Соҳадаги муҳим янгиликлардан бири шундаки, Президентимиз топшириғига мувофиқ маъмурий жазолар тизимига янги – «маъмурий огоҳлантириш» таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилиниши ҳамда уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер