Энди болалар электрон давоматдан ўтказилади

08:57 29 Март 2024 Жамият
328 0

Сурхондарёдаги мактабгача таълим ташкилотлари замонавий планшет ва интернет узатгичлари(модем) билан таъминланмоқда.

— Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари тизимини ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш, мактабга тайёрлаш масалалари таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир, — дейди Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев. — Республикамизда баркамол авлодни тарбиялаш учун, энг аввало, қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди ва бу жараён узлуксиз давом эттирилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларида рақамлаштириш дастури, болаларни электрон давоматдан ўтказиш ишларининг сифатини яхшилаш мақсадида вазирлик томонидан воҳамиздаги 467 та давлат мактабгача таълим ташкилоти учун замонавий планшетлар ҳамда интернет узатгичлари(модем) ажратилгани бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир.

Айни пайтда бошқарма масъуллари томонидан ушбу ускуналар ўз эгаларига босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер