Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келади
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия ва Ўзбекистонга шу йилнинг июль ойи охири ва октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ташриф буюриши режалаштирилган. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.
Шунингдек, 16-октабр куни Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити режалаштирилган.
Иккала саммитда ҳам Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этиши кутилмоқда.
Саммитларда асосий мунозарали мавзулар коронавирус пандемияси натижасида келиб чиққан инқироз оқибатларини бартараф этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришиш бўлади.
Маълумот учун, Россия бу йил ШҲТ раҳбарлари саммитини Челябинскда ўтказишни режалаштирган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг