Илон Маск яна сайёрамизнинг энг бой одамига айланди

14:48 30 Сентябр 2021 Дунё
326 0

"Forbes" журнали маълумотларига кўра, Илон Маск яна дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини бошқармоқда. Ҳозирда унинг бойлиги 203,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Рўйхатни иккинчи қаторидан Amazon раҳбари Жефф Безос ўрин олган.

Маск 200 миллиард долларлик чегарани енгиб ўтган дунёдаги учинчи инсонга айланди. Бундан олдин фақат Жефф Безос ва LVMH гуруҳи раҳбари Бернар Арно бу ишни уддалаган. Безоснинг бойлиги 197,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

"Forbes" маълумотларига кўра, дунёнинг энг бадавлат кишиларининг биринчи бешталигига 131 миллиард долларлик бойлик билан Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва 126 миллиард доллар билан Facebook раҳбари Марк Цукерберг киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер