Элобод аҳлини қувонтирган воқеа

16:01 13 Февраль 2024 Жамият
421 0

Наманган вилояти Давлатобод туманининг кенжа даҳаси – Элобод шаҳарчаси кейинги пайтларда тезкорлик билан барпо этилаётган кўп қаватли тураржойлар ҳисобига кун сайин кўркам тус олаётир.

Айни жараёнда инфратузилма объектлари қурилишига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Куни кеча бу ерда 25- давлат мактабгача таълим ташкилоти учун 150 ўринга эга янги замонавий бино фойдаланишга топширилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу муассаса яқин вақтга қадар мослаштирилган бинода фаолият кўрсатган ва шароит ҳам шунга яраша бўлган эди. Бугун эса тамомила янгича қиёфа касб этган икки қаватли иншоот соҳа ходимларию ҳудуд аҳлини бирдай қувонтирди. Уни бунёд этишга инвестиция дастури доирасида 6,1 миллиард сўм маблағ сарфланди.

— Бугунги кунда Давлатободдаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари сони 97 тага етди, —дейди туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Зоҳиджон Эргашев. — Уларга ҳудуддаги 3—7 ёшгача бўлган болаларнинг 59,6 фоизи қамраб олинган. Йил охиригача бу кўрсаткични 64 фоиздан ошириш ҳаракатидамиз.

МТТ янги биносининг очилиши шаҳарча аҳли учун тантанага айланди. Унинг иштирокчилари юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари халқимиз учун муносиб турмуш яратишда муҳим омил бўлаётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер