Электрон ишончномалар сони 1 йилда 1 миллиондан ошди
my.gov.uz орқали “Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома (сотиш, бошқа давлатга олиб чиқиб кетиш ҳуқуқисиз) бериш” хизмати ишга туширилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо қисқа муддат ичида ушбу хизмат юртдошларимиз орасида жуда оммалашиб кетди.
Хизмат 2022 йилнинг 6 сентябрида ишга туширилган. 2024 йилнинг 1 январидан 2025 йил 1 март ҳолатига кўра, my.gov.uz орқали 1 миллиондан ортиқ электрон ишончнома расмийлаштирилди.
Энг кўп расмийлаштиришлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.
my.gov.uz орқали электрон ишончнома олиш, аввало, уйдан чиқмасдан, онлайн расмийлаштириш мумкинлиги, анъанавий усулга қараганда анча тез жараёнлиги, талаб этилувчи ҳужжатларнинг минималлиги, тўловда 10 фоиз чегирма берилиши билан қулайдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг