Электробус пойхтахт йўлларига чиқди
Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш мақсадида бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилган эди.
Яқинда Ушбу транспорт воситаси бугун пойтахт йўлларига олиб чиқилди. Унинг биринчи йўловчилари жамият раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлди. Электробус қатнови шаҳар марказида амалга оширилади.

Электробуснинг техник имкониятларини ўрганиш, шунга мувофиқ бириктириладиган йўналишни белгилаш мақсадида белорус ҳамда жамият мутахассислари илк кузатувни амалга оширдилар.
Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.
Электробус келаси ҳафта йўловчиларга хизмат қила бошлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг