Электр энергиясини тармоқлар бўйлаб узатишдаги технологик сарфларни камайтириш чоралари кўрилмоқда
Жорий йилнинг шу вақтига қадар «Ўзэнергоинспекция» томонидан қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан 4 минг 258 та истеъмолчида жами 1 млн 73 минг кВар қувватга эга бўлган реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.
Истеъмолчиларни электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлаш омили ҳисобланган ушбу қурилмалардан фойдаланишда айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан камчиликларга йўл қўйишмоқда.
Хусусан, реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўнатиш юзасидан берилган кўрсатмалар ижросини ўз вақтида таъминланмаган 182 та истеъмолчи электр тармоғидан ажратилиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг