Электр энергиясини тармоқлар бўйлаб узатишдаги технологик сарфларни камайтириш чоралари кўрилмоқда
Жорий йилнинг шу вақтига қадар «Ўзэнергоинспекция» томонидан қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан 1 млн 60 минг кВар қувватга эга бўлган реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.
Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил якунига қадар 340 млн 379 минг кВт·соат электр энергиясини иқтисод қилинишига эришилади ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлашига сабаб бўлади.
Маълумот учун: реактив қувватни компенсация қилинмаслиги натижасида электр тармоқларидан реактив қувват ўтиши қўшимча йўқотишлар пайдо бўлиши, кучланиш ва частотанинг пасайишига олиб келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг