Оҳангаронда 316,4 млн сўмлик «свет» ўғирланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, «Б.С.» МЧЖ раҳбари Х.Х. 4-кичик туман ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар савдо дўконида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб олган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида жами 316,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг