Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг-ферма” фаолиятига чек қўйилди
Самарқанд вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда электрон технологиялар ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ тезкор-профилактик тадбирлар доирасида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 51 ёшли С.Б. ноқонуний йўллар билан жиноий бойлик орттириш мақсадида ўзига тегишли бўлган “OIL EXTRACTION” МЧЖ хўжалик ҳудудида ноқонуний “Майнинг” фермасини ташкил қилиб, шаҳар электр тармоқлари билан шартнома тузмасдан, 10 дона “Abtiminer S19», 3 дона ”Whatsminer M30» майнинг қурилмаларини шаҳар электр тармоқларига ноқонуний равишда улаб иш фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланиб, жами 13 та майнинг ”Майнинг-ферма” ташкил қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.
“Майнинг-ферма” фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 2 млрд. 530 минг сўм миқдорида моддий зарар келтирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, C.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг