Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ, “Ўзенергоинспекция” ва “Ҳудудгаз Навоий” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “N-C.” МЧЖ раҳбари Ф.А. Кармана тумани “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар жой объектида қум таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, ушбу нотурар бинони ҳамда табиий газни кучайтириб берувчи электр насосни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр энергияси ва газ тармоқларига улаб, жами 478,5 млн сўмлик табиий ресурсларни ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг