Эл оғирини енгил қилиш саодати
Паркент тумани — барқарор иқтисодий салоҳияти, бетакрор табиати, сўлим қишлоқлари, туризм маданиятини шакллантиришга мослиги, танти ва меҳнаткаш одамлари билан азалдан эл оғзига тушган. Қишлоқ хўжалигида “Паркент тажрибаси”га асос солган боғбон ва деҳқонлар сулоласининг иш тажрибаси вилоятимизда алоҳида аҳамиятга эга.
Замон тараққиёти билан ҳамнафас яшаётган паркентликлар бугун ҳам ҳар бир жабҳада тегишли ютуқларни қўлга киритмоқда. Туман 2-секторига бириктирилган тўққизта маҳаллада қарийб 25 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг қувончу ташвишлари, тўй-маъракалари билан доимо биргамиз.
Ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи паст даражадги маҳаллаларни ихтисослашувидан келиб чиқиб, бўш турган ерларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиб, маҳалла драйверини юзага чиқариш мақсадида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича секторда бошқарув офиси ташкил этилган. Мазкур масканда иқтисодий мажмуанинг 5 нафар вакили фаолият юритмоқда.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида бизга бирктирилган маҳаллаларни комплекс ривожлантириш юзасидан “йўл харитаси” асосида иш олиб бориляпти. Бугунга қадар 1 минг 100 га яқин хонадонлар ўрганилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 162 нафар хотин-қизлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 395 нафар ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриляпти. Шу билан бирга, 149 та тадбиркорлик субъектларининг 50 нафарида кредит олиш истаги борлиги аниқланди ва уларга зарурий ҳужжатлар тўплашга кўмаклашилди. 4 нафар тадбиркорга эса 556 млн. сўм миқдоридаги кредит маьлағи ажратилиши таъминланди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида долзарб муаммоларни бартараф этишнинг тезкор чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Шунга кўра, кредит олиш истгини билдирган 78 та хонадон аъзоларидан 15 тасига тикувчилик дастгоҳлари харид қилиши учун, 7 тасига замонавий иссиқхона қуриш, 6 тасига асаларичиликни ривожлантириш, 18 тасига чорвачилик йўлга қўйиш, 3 та хонадонга хизматлар кўрсатиш йўналишида ҳамда 45 та хонадонга ишлаб чиқаришни шакллантириш учун амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Сектор ҳудудидаги ҳар бир оиланинг тўлиқ моддий-маънавий муҳити хусусида электрон база шакллантирилган. Қайсидир оилада ўзаро келишмовчилик туфайли нотинчлик ҳукмон. Кимнингдир эса, ногиронлиги ёки ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги туфайли уй-жойини таъмирлашга имкони йўқ. Халқимиз ўта ориятли бўлганидан, бировга дардини тўкиб солгиси келмайди. Натижада оиладаги муаммолар йиғилиб, мушкул вазиятни юзага келтирмоқда. Масаланинг ана шу жиҳатларини доимий назоратга олишимиз кишилар оғирини енгил қилишда қўл келаётир.
“Аёллар дафтари” билан ишлаш самараси
Секторга тегишли ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва уларга моддий-маънавий кўмак бериш мақсадида 4163 нафар аёллар билан суҳбатлар ўтказилиб, ёрдамга муҳтож 162 нафар хотин-қизнинг рўйхати тўққизта йўналишда шакллантирилди. Ушбу дафтардаги саккиз нафар аёлга жами 198 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, 58 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 50 нафари бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. 21 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалардаги 15 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўн икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, I-, ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар тўлиқ тиббий кўриқдан ўтказилиб, тегишли ҳуқуқий тавсиялар берилди. Бир нафар I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлга кўнгилли ҳомийларни жалб қилган ҳолда уй-жойини таъмирлаш режалаштирилган.

Сектор аъзолари бу каби савобли ишларни давом эттириб, эҳтиёжманд фуқаронинг ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган, бир ва ундан ортиқ I-, ёки II-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган, ёлғиз оналар, тиббий ҳимояга, ҳуқуқий ва психологик маслаҳатга зурурияти бор аёлларнинг барчасига тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Булардан ташқари “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида 60 нафарига бир марталик ёрдам ажратилиши таъминланди.
Сектор аъзоларининг саъйи ҳаракатлари натижасида 125 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди. Қолган фуқароларни ҳам жорий йил август ойигача моддий таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
“Темир дафтар” нега шакллантирилган эди?
Пандемия давридаги мавжуд қийинчиликлар ҳамда аҳолининг камбағаллик қатламини босқичма-босқич бартараф этиш мақсадида 2020 йилда ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ўрганилиб, “Темир дафтар”га киритилганди.
Чунки ушбу фуқароларнинг доимий даромад манбаига эга эмаслиги уларнинг моддий таъминотини кун сайин оғирлашишига олиб келаётганди. Улар билан ўтказилган суҳбатлар, кўрилган чора-тадбирлар ўз самарасини берди. 439 та оилага жами 1 млрд. сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
Сектор аъзолари бу борадаги тадбирларни узлуксиз давом эттирмоқда. Кишилардаги боқимандалик кайфиятини йўқотиш, улардаги тадбиркорликка бўлган қизиқишни шакллантириш учун 4 та хонадонга иссиқхона қурилиши учун 9,2 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилди. Шу тариқа 49 та хонадонга 57 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 42 та хонадоннинг коммунал қарздорлиги тўлаб берилди. “Истиқбол” МФЙда яшовчи, боқувчисини йўқотган фуқаро Ойсара Мўминовага янги уй-жой қуриб бериляпти.

“Аёллар дафтари” га киритилган “Обжувоз” МФЙ да яшовчи Муҳайё Умарованинг қўлида гулдек ҳунари борлиги ўрганилиб, “Гўзаллик салони” очиб, доимий иш ўрнига эга бўлишига тегишли маслаҳат ва ёрдам кўрсатилди. У бугунги кунда банкдан 33 млн. сўм имтиёзли кредит олишга эришди. Муҳайё Умарованинг “Гўзаллик салони” туфайли яна уч нафар аёллар доимий иш ўрни билан таъминланади.
Бундай мисоллар жуда кўп.
“Ёшлар дафтари” ҳам доимий эътиборда
Туман 2-сектори тасарруфида 18 дан 30 ёшгача бўлган 5780 нафар ёшлар қамраб олинган. Маҳалла ва гузарларда истиқомат қилаётган ёшлар орасидаги ишсизликни бартараф этиш, уларни доимий иш ўринларига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ҳар бир хонадонда муттасил суҳбатлар ўтказилмоқда. Натижада, 395 нафар йигит-қизларни “Ёшлар дафтари”га киритилиши лозим топилди. Доимий ишлаш истагида бўлган 202 нафар ёшларнинг 115 нафарининг бандлиги таъминланди.
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 27 нафар ёшларнинг 12 нафарига жами 576.2 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди. Олтмиш нафарга яқин ёшлар эса, ўзини-ўзи банд қилишга эришди.
Ёшлар билан суҳбатлар жараёнида асосий эътибор уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, халқимизнинг азалий қадриятлари саналмиш ота-онани доимий эъзозлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, сабр ва мурувват туйғуларини эгаллаш каби ноёб хислатларга эришишига қаратилмоқда. Чунки кишилик жамиятини бундай фазилатларсиз тасаввур қилиш қийин албатта.
Туманимиз боғдорчиликка мослашган ҳудуд бўлгани боис, қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланиш истагидаги ташаббускор ёшлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Аслида, паркентликлар оиласидаги хайру барака ҳам доимо деҳқончиликдан келган. Шу боис, ёшлар ўртасида бу ҳалол меҳнатга бўлган интилиш ортиб бормоқда. Бугунгача бундай ташаббус билан чиққан 99 нафар ёшларнинг 81 нафарига 30 сотихдан ер ажратилиши таъминланди.
“Ёшлар дафтари”да турувчиларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида 147 нафарига бир марталик ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Мана шундай саъйи ҳаракатлар натижасида уларнинг 326 нафарини “Ёшлар дафтари”дан чиқаришга эришилди.
Дилшод ИСМОИЛОВ,
Паркент тумани прокурори.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг