Экстремал тоғ туризми бўйича Жаҳон чемпионати Жиззахда бўлиб ўтмоқда

16:00 06 Декабрь 2023 Жамият
365 0

Жорий йилнинг 3-6-октабр кунлари Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Жўм-жўм қишлоғида экстремал тоғ туризми бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақа олдидан “Uzbekistan Grand Hotel” меҳмонхонасида расмийлар ва хорижлик иштирокчи давлатлар вакиллари билан биргаликда экстремал тоғ туризми бўйича халқаро ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларус ва Ҳиндистон давлатларидан ҳамда туризм бўйича маҳаллий расмийлар қатнашиб, тоғ туризмни ривожлантиришда янги лойиҳалар ва имкониятлар, шунинг ўзаро сайёҳлар алмашинуви масалалари муҳокама этилди.

Семинар давомида Ўзбекистон томонидан Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ва хорижий давлатлар ўртасида ҳамкорликда ишлаш бўйича англашув меморандумлари имзоланди.

Кеча, 4-октабр куни Бахмал туманида экстремал тоғ туризми бўйича халқаро мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мусобақада жами 250 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий ёшлар иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер