Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда таълим олаётган ўқувчиларга татбиқ этилмайди

21:04 25 Февраль 2023 Жамият
815 0

Ижтимоий тармоқларда «Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин» деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо асосга эга бўлмаган ёлғон хабарлигини маълум қилди.

Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер