Экспортни рағбатлантириш учун нималар қилиш керак?

11:21 24 Июль 2020 Сиёсат
2064 0

Ҳукуматнинг Парламентга тақдим этган жорий йил олти ойлик ҳисоботида экспорт ҳажми бирмунча пасайгани ҳақида қайд этилган. Албатта,  Глобал инқироз таъсирида кутилган ҳолат. Дунё бўйича ҳам  савдо айланмаси учдан бир қисмга камайиши башорат қилинган. 

Экспорт ҳажмининг ошиши, энг аввало, пандемия шароитида иш ўринларини сақлаб қолиш ва аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлаш учун хизмат қилади. 

Рақамларга эътибор қилсак, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятидаги муаммолар доимий равишда ўрганиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 287 та экспорт қилувчи корхонага айланма маблағларини тўлдириш учун 868 млрд сўм кредит ажратилган, 238 та корхона томонидан ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтарилган, 293 та корхонага хориждан харидор топишда амалий ёрдам кўрсатилган, 36 та экспорт қилувчи корхонага транспорт харажатларини қоплаб бериш учун 2,1 млрд сўм ажратган, 83 та корхонада табиий газ, электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳал этилган.

Экспорт таркибида саноат товарлари 18,7 фоиз, хизматлар экспорти 16,1 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари 8,9 фоиз, кимёвий воситалар 6,1 фоиз, минерал ёқилғи 5,1 фоиз, турли ҳил тайёр буюмлар 4,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,7 фоиз, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари 2,6 фоиз ва бошқа товарлар 34,3 фоизни ташкил қилмоқда. 

Мавжуд имкониятни тўлиқроқ сафарбар қилиш орқали экспортни рағбатлантириш ҳар қачонгидан муҳим. 

Бунда:

— хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш орқали деҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш сиёсатини изчил давом эттириш; 

— саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада ошириш учун карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда жойларда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун кўмаклашиш, хом-ашё олди-сотди жараёни ва юк ташиш соҳасига рақамли технологияларни жорий қилиш орқали қулайликлар яратиш; 

— халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, экспорт қилувчи корхоналарни бу борада реал қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ.

Актам ХАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари,
OʼzLiDeP фракцияси раҳбари

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер