​​​​​​​Экспорт қилувчиларга берилган кредитларнинг 50 фоизгача қисмини кафолатлаш тартиби йўлга қўйилди

12:19 14 Январь 2021 Иқтисодиёт
1032 0

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот берди:

— Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифаларига тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш киритилди.

Ушбу ечимлардан бири замонавий молиялаштириш услубларидан фойдаланган ҳолда экспортни молиялаштириш механизмини жорий этиш бўлди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер