Экспорт бўйича яна бир чеклов бекор қилинди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда ”Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қонунчиликка мувофиқ, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккакликлар, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида экспорт қилиниши лозим эди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мазкур чеклов бекор қилинди. Яъни, ушбу тоифадаги маҳсулотларни экспорт қилувчилар тегишли тўлов келиб тушгандан кейин экспортни экспорт контрактисиз инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг