Экспертлар: Россия қишлоқ хўжалиги соҳаси мигрантларга муҳтож
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида 500 мингга яқин меҳнат мигрантлари иш билан банд. Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли мамлакатлар ўртасидаги чегараларнинг ёпилиши оқибатида меҳнат миграцияси оқими тўхтади. Бу ўз навбатида соҳага хавф туғдирмоқда. Экиш ва ўрим-йиғим ишларини муваффақиятли якунлаш учун ҳатто пандемия туфайли чегаралар ёпилган тақдирда ҳам мигрантларнинг мамлакатга келишига рухсат берилиши керак.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аграр соҳада кадрлар етишмаслигини олдини олиш, қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларни бажариш учун Россия ҳукумати бир қатор чораларни кўриши лозим.
Ўз навбатида, ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида Россия ҳукумати мавсумий қишлоқ хўжалиги учун мигрантларни самолёт орқали ташишга рухсат берилиши мумкин.
Хорижий мамлакатлар фуқаролари иш бошлашидан олдин, 14 кун давомида карантинда бўлиши керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг