Экспертлар йилнинг энг яхши автомобилини аниқлашди

Экспертлар томонидан “World Car Awards — 2018” танловининг ғолиблари аниқланди.
Унга кўра, “Volvo XC60”(Швеция) “Йил машинаси” деб топилди. “Audi A8” “Йилнинг энг ҳашаматли автомобили”, “BMW M5” “Йил спорт машинаси”, “Volkswagen Polo” “Йилнинг энг яхши шаҳар машинаси” дея эътироф этилди. Буларнинг барчаси Германияда ишлаб чиқарилгани билан эътиборлидир.
Япониянинг “Nissan Leaf” маркаси “Йилнинг энг экологик тоза машинаси” дея тан олинди. “Йилнинг энг яхши дизайни” деган номинацияга Буюк Британияинг “Range Rover Velar” бренди сазовор бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг