Экологик вазият: ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулияти оширилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга «бошқа реал хавф» жумласини амалиётда қўллашнинг аниқ механизмларини белгилаб беришга қаратилган ўзгартириш киритилмоқда.
Ташаббускорларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши экологик вазиятни яхшилашга, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олишга, коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг