Экилган дарахтлар парваришига кимлар масъул?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2021 йил фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида қўмита бошқа қонунчилик ташаббуси субъектлари томонидан киритилган 7 та қонун лойиҳасига масъул бўлди ва уларни қабул қилишда фаол иштирок этди. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «
Фракция аъзолари тегишли қўмита аъзолари сифатида 23 та қонун лойиҳасига масъул бўлган бўлса, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 4 та қонунга ташаббускор бўлди.
Фракция ва қўмита аъзолари қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан бирга соҳага оид стратегия ва концепцияларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси» лойиҳасини ишлаб чиқишда идоралараро мувофиқлаштирувчи орган сифатида қатнашди.
Шунинг баробарида, фракция ва қўмита парламент назоратининг таъсирчан механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда, жойлардаги тизимли муаммоларни ҳал этишга, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари зиммасидаги муҳим масалаларнинг ўз вақтида ижро этилиши ҳолатини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.
Ушбу ваколатлардан келиб чиққан ҳолда, ҳисобот даврида Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси 16 та назорат-таҳлил тадбирларини ўтказди. Хусусан, фракция ташаббуси билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги ахбороти Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитилди.
Шунингдек, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати, аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш, «яшил майдонлар»ни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасадди органлар раҳбарларига парламент сўровлари юборишда ташаббускор бўлди.
Ҳисобот даврида фракция аъзолари жойларда партия ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида давлат раҳбарининг ташаббуси билан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда «Оролга мадад» экологик акция доирасидаги Орол денгизининг қуриган тубида чўлга чидамли ўсимликлар экиш тадбирларни ташкил этишда ва тарғиботида фаол иштирок этди. Ҳудудларда экилган дарахтлар парвариши фракция ва қўмита аъзолари томонидан жамоатчилик назоратига олинди.
Эътиборли жиҳати, фракция ва қўмита аъзолари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида долзарб масалалар юзасидан 54 та депутат сўрови юборилди.
Сайловчилар билан 214 та учрашув ўтказилиб, жойларда 720 та ижтимоий соҳа объекти, хонадон ва тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрилди. 154 та таълим муассасалари фаолияти ўрганилди. Сайлов округларида ўтказилган ўрганишлар давомида 862 та мурожаатлар келиб тушди ва шундан 281
Қизғин
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг