Екатеринбургда 16 киши заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди
Иллюстратив фото
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 16 киши таркибида метанол бўлган алкоголдан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Аниқланишича, шундай маҳсулот Екатеринбургдаги бозорлардан бирида катта миқдорда сотилган.
Оммавий заҳарланиш ҳодисаси юзасидан қалбаки спиртли ичимликларни ноқонуний сотишда гумон қилинаётган уч киши қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, 29 ёшли маҳаллий алкоголли хавфли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишни катта миқёсда уюштирган. 60 ёшли эркак ва 47 ёшли аёл эса қалбаки спиртли ичимликларни сотиш билан шуғулланган.
Худди шундай ҳолат бироз олдин Оренбург вилоятида ҳам кузатилганди. Бу ерда қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида 35 киши ҳаётдан кўз юмган эди. Шунингдек, яна 64 киши турли шикоятлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Улардан уч нафари ҳамон жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг