Эҳтиёжманд фуқаролар доимий эътиборда

04:39 25 Февраль 2023 Жамият
699 0

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимоя ва жарроҳлик амалиётига муҳтож, имконияти чекланган 4 нафар фуқарога жами 41 миллион сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Жумладан, фонднинг шаҳар бўлинмаси раиси А. Тулеганов Нурафшон шаҳар Янгиобод маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Н. Абидованинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олиб, 5 (беш) миллион сўм моддий ёрдам пулини топширди. 

Наргиза Абидова юртимизда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга берилаётган эътибордан мамнун эканлигини айтиб, миннатдорлик билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, йил бошидан шу кунгача «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 10 нафар эҳтиёжманд фуқарога жами 89 миллион сўм моддий ёрдам берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер