Эҳтиётсизликка йўл қўймайлик!

13:53 10 Январь 2021 Жамият
1079 0

Архив фото

Маълумки, ёнғинлар асосан эҳтиётсизлик, носоз қўлбола газ ва электр иситиш ускуналари ва тизимларидан фойдаланиш, шунингдек, болалар катталар назоратидан четда қолиб, олов билан ўйнашлари оқибатида келиб чиқади.

Бу ҳодисаларнинг деярли ҳаммаси аҳоли турар жойларида рўй беришини эса бепарволик, лоқайдликнинг бир кўриниши десак адашмаган бўламиз. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғинларнинг олдини олиш борасида маҳаллалар, халқ таълими муассасалари, корхона ва ташкилотларда ўтказаётган учрашувлар, кенг миқёсда олиб борилаётган тушунтириш ишлари маълум даражада ўз натижасини бермоқда. Бу эса тарғибот ишларининг кўламини янада кенгайтириш вазифасини қўяди. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, фуқароларга ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги тушунтириш ишлари нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг, балки жамиятимиздаги ҳар бир замондошимизнинг бурчи эканлигини англата билиш мақсад сари қўйилган илк қадам десам бўлади.

Содир бўлаётган ёнғинларга кўп ҳолларда болалар сабабчи бўлаётганини ҳисобга олсак, бу ўз навбатида ёнғин чиққанда бажарилиши талаб этиладиган тадбирларни содда тилда, қисқа ва лўнда тушунтиришни тақозо этади. Бола онгида ўт балоси ҳақида тасаввур уйғотиш, унинг иштирокида рўй бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар камайишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши табиий. Бу борада хизмат ходимлари томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғиннинг олдини олиш чоралари ҳақида жонли лавҳалар, кўргазмали қуроллар ёрдамида учрашувлар, суҳбатлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Зотан, ёнғинни ўчиргандан кўра, унинг олдини олган афзалроқдир. Бу ҳақидаги лавҳалар, ўтказилган учрашувлар, суҳбатлар ва ёнғин ўчиришда ишлатиладиган бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ишлатиш бўйича олинган тасаввур ва билимлар эса ўзининг ижобий таъсирини албатта намоён этади.

Д.Ҳусанов,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик Палатаси биносида
ЁХТТE бўлинмаси инспектори, капитан

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер