Дзюдо: Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари ортда қолди
Тошкентда старт олган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари ортда қолди.
Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди. Шубҳасиз, бу биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга кўтарилиб олишимизга замин яратди.
Бугун шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз билан танишинг:
Олтин медаль:
-40 кг: Умида Қўлдошева
-44 кг: Лазиза Ҳайдарова
-48 кг: Зарина Жамолова
-52 кг: Райҳона Маматова
Кумуш медаль:
-66 кг: Иноят Телманов
-48 кг: Сабина Азаматова
Бронза медаль:
-50 кг: Юнусбек Шавкатов
-55 кг: Ҳасанбой Элмуродов
-66 кг: Ойбек Ражабов
-44 кг: Махфира Рўзибоева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг