Дунёнинг икки чеккасида “коронавирус” шаклида дўл ёғди(фото)
Антиқа кўринишдаги дўл дунёнинг қарама-қарши қисмида жойлашган давлатларда ёғди. Унинг шакли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди, деб ёзди Спутник.
Мексиканинг шимолидаги Нуево Леон штати аҳолиси ижтимоий тармоқларда муз бўлакларининг суратларини жойлаштиришди.
Суратда дўлда COVID-19га ўхшаш “тиканлар“ борлигини кўриш мумкин.
Шунга ўхшаш суратлар билан Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи Arlene Lee ҳам ўртоқлашди.
“Кечаси Циндаода мана шундай дўл ёғди!”, — деб ёзди аёл.
Жаҳон метеорология ташкилотининг метеорологи ва маслаҳатчиси Жозе Мигел Винас бу кўринишдаги дўл ғайриоддий ҳодиса эмаслигини таъкидлади.
“ Бўрон пайтида дўл майда шарсимон шаклда бошланади ва устида муз қатлами тўпланади. Кучли бўронлар пайтида, дўл етарлича катталашиб, парчаланади, кўплари мажақланиб, бир-бирларига қўшилади ва шундай муз тиканларини ҳосил қилади“ — дея тушунтирди метеоролог.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг