Дунёдаги энг камёб ва ноёб касб устаси

16:03 18 Ноябрь 2020 Жамият
2061 0

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи Қурбонали Қозоқов 20 йилдан буён энг камёб, ноёб ва машаққатли касб — қудуқ қазиш билан шуғулланади.

У ўтган йиллар мобайнида Фарғона водийсининг барча шаҳар-туманларида юзлаб қудуқлар қазиган. Ўз касбининг устаси қайд этишича, водий шароитида энг камида 8-10, энг узоғи 80 метрдан сув чиқади. Битта қудуқ қазиш учун баъзан бир ой тинимсиз меҳнат қилиш керак.

— Биз қазиган қудуқдан одамлар сув ичади, деҳқончилик қилиш учун фойдаланади, — дейди у. — Шу сабабли ҳар бир қудуқни қазишдан олдин покиза ниятлар қиламиз. Чунки кичик бир хато жуда қимматга тушиши мумкин. Боиси ер қаърида ишлаётганда илм ва ҳаётий тажриба жуда муҳим.

Айни пайтда икки фарзанднинг отаси бўлган Қурбонали Қозоқов бу ҳунарга йилнинг тўрт фаслида ҳам катта эҳтиёж борлиги ва ушбу касб орқали бемалол бир оила тирикчилигини ўтказиш мумкинлигини таъкидлайди.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер