Дунёда туризм соҳасида банд бўлган 120 миллион киши ишсиз қолиши мумкин — БМТ
Иллюстратив сурат
Дунёда туризм соҳасида банд бўлган 120 миллионга яқин одам коронавирус пандемияси ва шунга ўхшаш чекловлар туфайли ишсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш айтиб ўтди.
«Сайёҳлик секторида Ер юзи бўйлаб ҳар ўн кишидан бир киши ишлайди, яна юз миллионлаб одамларнинг ҳаёти шу сектор орқали таъминланади», дейди Гутерриш.
Пандемия туризм саноатини издан чиқаётганлигини таъкидлаган Бош котибнинг сўзларига кўра, ишчиларнинг аксариятини аёллар ва ёшлар ташкил этадиган микро, кичик ва ўрта корхоналар, айниқса, хавф остида қолмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, сайёҳлар сонининг жорий йилда 58 фоиздан 78 фоизгача камайиши мумкинлиги ташриф буюрувчиларнинг харажатлари 2019 йилдаги 1,5 триллион доллардан 2020 йилда 310-570 миллиард долларга тушишига олиб келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг