Дунёда тўрт ҳафта ичида коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 8 фоизга камайди — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, шу йил 9 январдан 5 февралгача 10 миллион 458 мингдан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Улардан 90 минг 520 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Бу рақамлар ўтган 4 ҳафта ичида Ер юзида СOVID-19 ни юқтириш ҳолатлари 89 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 8 фоизга камайганини ифодалайди.
28 кун давомида энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:
Хитой — 3,48 миллион,
Япония — 2,43 миллион,
АҚШ — 1,32 миллион,
Жанубий Корея — 736 минг,
Бразилия — 389 минг нафар.
Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:
Хитой — 40 812,
АҚШ — 15 294,
Япония — 9 874,
Буюк Британия — 2 671,
Бразилия — 2 566 нафар.
ЖССТнинг тавсиясига кўра, коронавирусни жиловлаш ва пандемияни бекор қилишга эришиш учун дунё аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши зарур.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг