Дунёда сўнгги тўрт ҳафтада коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,7 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 10,5 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Таҳлилларга кўра, 12-18 декабрь саналарида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошди. Ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди.
Беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Жанубий ва Шимолий Америка (+18 фоиз) ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси (+8 фоиз) мамлакатларида қайд этилди. COVID-19 қурбонлари эса Америка минтақасида кўпайди (+3 фоиз).
Шунингдек, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ сўнгги 4 ҳафталик таҳлилларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, ушбу муддатда сайёрамиз бўйича COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг