Дунёда коронавируснинг 4 мингга яқин штамми тарқалгани маълум қилинди

18:00 04 Февраль 2021 Дунё
875 0

Дунёда коронавируснинг 4 мингга яқин турли штаммлари тарқалган.

Бу ҳақда Буюк Британия бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири ўринбосари Надим Захавига асосланиб, "Sky News" хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда вакцина ишлаб чиқарувчилар — "Pfizer" вa "BioNTech“, ”Moderna", Оксфорд университети вa "AstraZeneca" ҳар қандай янги штаммга қарши самарали таъсирга эга препарат тайёрлаш борасида изланишларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг «британча» штаммида ўлим кўп қайд этилишини айтган эди. Жонсоннинг сўзларига кўра, у билан зарарланган ҳар минг кишидан тахминан 13-14 нафари вафот этади.

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «британча» штаммда ўлим кўрсаткичининг ошиши мамлакат соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ташқари босим билан ишлаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер