Дунёда коронавирусдан вафот этганлар 2,5 миллион нафардан ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 113 миллион 820 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 527 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 347 981 янги ҳолати аниқланди, 7 238 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (02.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 06:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 114 миллион 417 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 537 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,244 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,112 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,517 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,257 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,176 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 69 613, Ҳиндистонда 15 510, Бразилияда 61 602, Россияда 11 571, Буюк Британияда эса 6 035 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг