Дунёда коронавирус юқтирганлар 90 миллионга яқинлашди

11:03 12 Январь 2021 Дунё
913 0

Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 11 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 89 миллион 048 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 930 мингдан зиёд киши вафот этган (11.01.2021 йил Европа вақти билан соат 19:21 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 660 993 янги ҳолати аниқланди, 11 061 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 90 миллион 891 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 944 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 22,009 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,466 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,075 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,425 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,072 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 248 089, Ҳиндистонда 16 311, Бразилияда 62 290, Россияда 23 315, Буюк Британияда эса 54 940 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер