Дунёда коронавирус юқтирганлар 85 миллионга яқинлашди

11:05 06 Январь 2021 Дунё
775 0

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 541 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 84 миллион 474 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 848 мингдан зиёд киши вафот этган (05.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:47 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 541 811 янги ҳолати аниқланди, 8 696 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (06.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 86 миллион 405 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 868 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,470 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,356 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,733 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,284 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,713 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 211 444, Ҳиндистонда 16 375, Бразилияда 17 341, Россияда 24 246, Буюк Британияда эса 58 784 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер