Дунёда коронавирус. Словакияда стадионларга чиқишга рухсат берилди. Бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,5 млн. нафардан ошди, 177 минг нафардан зиёд бемор вафот этган, 686 мингдан ортиы бемор эса тузалган.
— Словакияда карантин қоидаларини юмшатиш чоралари маъқулланди. Мисол учун, бу давлатда бугундан бошлаб одамлар стадионда спорт билан шуғулланишлари, бозордан маҳсулот сотиб олишлари мумкин.
— БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли агар инсониятнинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмаса, коронавирус туфайли дунёга очарчилик хавф солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
— Испанияда 26 апрелдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг катталар кузатуви остида сайр қилишларига рухсат берилди.
— АҚШда бир суткада 2751 киши вафот этди, бундан бир кун олдин эса қурбонлар сони 1433 нафар эди. АҚШда вафот этганлар сони 45 мингдан ошиб кетди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг