Дунёда коронавирус. G20 давлатлари вазирлари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларини тан олишди. Бошқа янгиликлар

11:57 20 Апрель 2020 Дунё
1348 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,4 млн. нафардан ошди, 624 минг бемор тузалди, 165 минг нафардан зиёди вафот этган.

— “Катта йигирматалик“(G20) соғлиқни сақлаш вазирлари пандемия соғлиқни сақлаш тизимидаги қатор камчиликларни юзага чиқарганини тан олишди

— Италияда вирусдан бир суткада вафот этиш кўрсаткичлари пасаймоқда. Охирги 24 соатда 433 бемор ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳафта давомидаги энг паст кўрсаткичдир. Умуман олганда, мамлакатда беморлар сони қарийб 179 минг нафарни ташкил этмоқда, 23 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

— Францияда 154 минг ортиқ киши инфекцияга чалинган, деярли 20 минг бемор дунёдан кўз юмган. Мамлакат бош вазири Эдуар Филипп коронавирус олиб келган санитария инқирози ҳали якунига етмайди, иқтисодий таназзул эса энди-энди бошланмоқда.

— АҚШда 4 млн.дан ортиқ инсон CОВИД-19 тестини топширди. Мамлакатда ҳаммаси бўлиб инфекцияга чалинганлар сони қарийб 760 минг нафар етди, 40 мингдан ортиқ инсон вафот этган бўлса, 70 мингдан зиёди соғайди.

— Трамп АҚШ Эронга коронавирусга қарши курашишда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди, аммо Эрон буни рад этди.

— Испанияда ўтган сутка давомида CОВИД-19дан ҳалок бўлганлар сони 410 нафарга етди. Ундан олдинги кунда эса 482 киши вафот этганди. Беморларнинг умумий сони 198 мингдан ошиб кетган, ҳаётдан кўз юмганлар 20 450 нафар.

— Украинада коронавирусга чалинганлар сони 5710 нафарга етди. Шу пайтгача 151 инсон ҳаётдан кўз юмди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер