Дунёда коронавирус. Энг сўнгги янгиликлар
— Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 1 млн. 2 минг нафарга етди, шундан 64 минг нафари вафот этди, 246 минг нафари тузалди.
Европада:
— Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг келини коронавирусга чалинганини маълум қилди;
— қиролича Елизавета II британияликларни саросимага тушмаслик ва сабр-тоқатли бўлишга чақирди;
— Италияда коронавирусга қарши вакцинани 2021 йилга келиб ишлаб чиқариш режалаштиряпти.
АҚШда:
— Дональд Трамп ушбу ва келаётган ҳафтада АҚШнинг кўплаб фуқаролари коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини маълум қилди;
— АҚШ президенти COVID-19ни юқтириб олганлар сони энг кўп бўлган штатлар орасида ички рейслар тўхтатилиши мумкинлигини таъкидлади;
— АҚШ ҳукумати қатор штатларга коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун қўшимча минглаб ҳарбийларни жўнатмоқда.
Хитойда:
— сутка давомида коронавирус инфекциясини юқтириш билан боғлиқ 30 та ҳолат аниқланди, шулардан 25 нафар бемор хориждан келган, уч киши ҳаётдан кўз юмган;
Бошқа мамлакатларда:
— Украинада коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 129 та янги ҳолат қайд этилди;
— Беларусда коронавирус инфекцияси туфайли мактаб таътилларини 11 апрелгача узайтиришга қарор қилинди;
— Бразилияда 10 мингдан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг