Дунёда коронавирус билан зарарланганлар сони 100 миллион нафардан ошди — ЖССТ

15:38 29 Январь 2021 Дунё
693 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда коронавирус билан зарарланганлар сони 100 миллион нафардан ошганини тасдиқлади.

ЖССТ маълумотларига кўра, 100 200 107 киши коронавирус инфекциясини юқтирган. 2,1 миллион нафардан ортиқ одам ушбу инфекция туфайли келиб чиққан пневмония асоратларидан вафот этди.

Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар рўйхатида АҚШ (25 млн. киши) биринчи бўлиб турибди. Рўйхатда иккинчи ўринда 10,7 млн.та ҳолат билан Ҳиндистон жой олган. Бразилияда 9 миллионга яқин одам ушбу инфекцияни юқтириб олган. Ушбу вирус илк бор қайд этилган Хитойда эса 89 272 ҳолат қайд этилган.

Жонс Хопкинс университети 26 январь куни дунёда «Сovid-19» билан зарарланганлар 100 миллиондан ошганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер