Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?

11:33 02 Декабрь 2020 Дунё
619 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 62 миллион 844 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 465 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 63 миллион 839 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 480 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 13,234 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,462 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,314 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,322 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,183 миллиондан ортиқ).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер