Дунёда «Биринчи дронлар уруши» бошлангани маълум қилинди 

01:12 19 Октябр 2022 Дунё
2206 0

Архив сурат

Америкалик миллиардер, «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари асосчиси Илон Маск Украина осмонларида учувчисиз учиш аппаратлари — дронлар пайдо бўлиши билан дунёда «Биринчи дронлар уруши» бошланди, дея маълум қилди.

Унинг қайд этишича, дунё «Биринчи дронлар уруши»га дуч келган. 

«Биринчи дронлар уруши», деб ёзган у Украина шаҳарлари устида дронларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги хабарларни изоҳлаб.

18 октябрь куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Киевга учувчисиз учиш аппаратларига қарши кураш воситаларини етказиб беришини маълум қилди. 

«Биз юзлаб фаол станциялар ҳақида гапиряпмиз», деган у. Бош котибнинг қўшимча қилишича, уларни яқин кунларда етказиб бериш кутиляпти.

Аввалроқ ҳарбий экспертлар «Герань-2» дронлари (Эрон Шаҳед-136) Украина учун «ҳақиқий даҳшат»га айланганини айтишганди. Таъкидлашича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уларга қарши ожиз қолмоқда.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат бўйлаб «ҳаво қалқони» яратмоқчи эканлиги ва Киевни етарли миқдорда замонавий ва самарали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақиргани хабар қилинган эди. Шу боис у G7 етакчиларидан бу борада Украинага ёрдам беришни сўради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер