Дунёда аниқланган COVID-19 дан инфекцияланганлар сони 250 миллиондан ошди

09:17 10 Ноябрь 2021 Дунё
1250 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда SARS-CoV-2 коронавируси билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони 250 миллиондан, вафот этганлар сони эса 5,05 миллиондан ошди.

ЖССТ эълон қилган маълумотларига кўра, 9 ноябрь ҳолатига кўра, дунёда 250 154 972 киши коронавирус билан касалланган ва 5 054 267 киши вафот этган. Бир кунда касалланганлар сони 370 007 кишига, вафот этганлар сони 6 183 тага кўпайган.

ЖССТ статистик маълумотлари фақат давлатлар томонидан тақдим этилган инфекцияланганлар ва ўлимлар ҳақидаги расман тасдиқланган маълумотларни ҳисобга олади. 18 октябрда ҳолатига кўра 240 миллион, 5 августда 200 миллион, 13 июнда эса 175 миллион касалланган.

Маълумотлари ЖССТга келиб тушган инфекциянинг тасдиқланган ҳолатларининг аксарияти Қўшма Штатларда қайд этилган – 46 193 234. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (34 377 113) ва Бразилия (21 880 439). Ўлим ҳолатлари энг кўп АҚШда - 748 615, иккинчи ўринда Бразилия (609 447), учинчи ўринда Ҳиндистон (461 389) турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер