Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 4,5 миллионга яқинлашди

15:44 30 Август 2021 Дунё
679 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 216 миллион 229 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 496 мингдан зиёд киши вафот этган (30.08.2021 йил Европа вақти билан соат 9:48 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 540 242 янги ҳолати аниқланди. 6 385 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:06 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 213 миллион 269 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 453 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 38,798 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,737 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (20,741 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (6,827 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Россия (6,803 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:

АҚШда 189 121,

Буюк Британияда 181 046,

Ҳиндистонда 42 909, 

Эронда 31 516,

Бразилияда 24 699 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 221 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер