«Дунё» ахборот агентлигининг номи ўзгаради
Фото: Халқ сўзи
Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Дунё» ахборот агентлигининг номи аввалги — «Жаҳон» ахборот агентлиги, деб ўзгартирилади.
«Худди шу номдаги ёки унга ўхшаш номларга эга бўлган кўплаб тижорий ва бошқа тузилмалар пайдо бўлгани туфайли шундай қарор қабул қилинди», — дейилади расмий хабарда.
Агентлик веб-сайтининг интернетдаги электрон почта манзиллари, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги каналларига ўзгартиришлар ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг