ДТМ кириш тестларининг сохта тўпламлари сотувга чиқмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Давлат тест маркази томонидан янги тест топшириқлари тўпламлари нашр этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат тест маркази ҳолатга муносабат билдириб, бу тўпламлар сохта эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, ДТМ томонидан «Давр пресс» нашриёти билан ҳамкорликда 2019 ва 2020 йилларда умумтаълим фанларидан тест топшириқлари тўпламлари чоп этилган. 2021 йилда бу турдаги тўпламлар чиқарилмаган.
«Давлат тест маркази номи билан сохта қўлланма чиқариш қонунга хилоф, албатта. Бу бўйича тегишли органларга мурожаат қиламиз. Чунки бу саволларнинг савиясини кўриб, одамлар ДТМнинг саволлар шундай экан, деб ўйлаб қолиши табиий», — деди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг