Драупади Мурмур Ҳиндистоннинг 15-президенти этиб сайланди
Фото: Deutsche Welle
Дроупади Мурмур 64.03 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонди. Амалдаги президент Рам Нат Цинкҳнинг ваколат муддати 25 июль куни тугайди. Шу кунда Дроупади Мурмур президентлик лавозимига киришади.
Дроупади Мурмур номзодини «Bharatiya Janata Party» партияси Миллий Демократик Альянсдан илгари сурди. Д.Мурмур номзодини мамлакатнинг бир нечта мухолиф партиялари ҳам қўллаб-қувватлаганлиги унинг сайловлардаги ғалабасини таъминлади.
Д.Мурмур 1958 йил 20 июнда Одиша штатида туғилган. 3 фарзанднинг онаси. Маълумоти бўйича мутахассислиги ўқитувчи. Сиёсий майдонга Одиша штати Қонунчилик Ассамблеяси аъзоси сифатида 2000 йилларда кириб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг