Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда
Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ёшлари иштирокида корейс тили ва маданияти минтақавий фестивали ўтказилди.
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва корейс миллий маданий маркази ҳамкорлигида миллий маданият, тил, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир бу йил ўнинчи бор ўтказилмоқда.
— Ўзбекистонда бошқа миллат вакиллари билан бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб келаяпмиз, — дейди Хивадаги “Болалар шаҳарчаси” директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Вера Пак. — Бугунги кунда Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган 4400 нафарга яқин корейс миллати вакиллари ҳам юртимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқда. Мазкур минтақавий фестиваль Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги корейс тилини ўрганаётган ёшларга ўз имконият ва салоҳиятларини тўлиқ намойиш этиш имконини беради. Бундай тадбирлар ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фестиваль якунида фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг